Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Япония ишбилармонлари билан учрашув ўтказди

Охирги саккиз йилда товар айирбошлаш 2 баравар, Ўзбекистонда фаолият юритаётган япон компанияларининг сони эса 10 карра ошди.

Президент Шавкат Мирзиёев Япония ишбилармонлари билан учрашув ўтказди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифининг ишбилармонлик дастурига мувофиқ, ушбу мамлакатнинг етакчи компаниялари, молия институтлари ва бизнес уюшмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

 

Тадбирда Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Рёсей Аказава, “Sojitz”, “Sumitomo”, “Toyota”, “ITOCHU”, “Mitsubishi”, “Marubeni”, “Daito Trust Construction”, “NEC”, “SBI Holdings”, “Ajinomoto”, “Japan Tobacco”, “Hitachi”, “Mitsui”, “Balcom”, “NEC”, “Eurus Energy”, “Chubu Electric Power”, “Shikoku Electric”, “Shimizu”, “Hankyu Travel International”, Япония металл ва энергетика соҳасида хавфсизлик ташкилоти (JOGMEC), Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC), Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Япония экспорт ва инвестицияларни суғурталаш компанияси (NEXI), Япония ташқи савдо ташкилоти (JETRO), Япония МДҲ мамлакатлари билан савдо бўйича ассоциацияси (ROTOBO), “Norinchukin” ва “SBI Shinsei” банклари, Япония сайёҳлик агентликлари ассоциацияси каби йирик корпорациялар ва молия институтларининг топ-менежерлари иштирок этди.

 

Давлат раҳбари учрашув иштирокчиларига мурожаат қилар экан, япон ишбилармонларининг бундай нуфузли таркиби томонларнинг бир-бирига бўлган юксак ишончи ва иқтисодий шерикликни янада ривожлантиришга доимий қизиқишидан далолат эканини билдирди.

 

Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги мазмун касб этди.

 

Япония компаниялари илгари асосан пудрат лойиҳаларида иштирок этган бўлса, бугунги кунда мамлакат иқтисодиётига фаол инвестиция киритиб, қўшма корхоналар яратмоқда, бошқарув, технологиялар трансфери ва миллий кадрларни тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

 

Сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилган мазкур ўзгаришлар натижасида Япония Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий ва технологик шерикларидан бирига айланди.

 

Савдо-иқтисодий кўрсаткичларда ҳам ижобий суръат кузатилмоқда: охирги саккиз йилда товар айирбошлаш 2 баравар, Ўзбекистонда фаолият юритаётган япон компанияларининг сони эса 10 карра ошди.

 

Энергетика, соғлиқни сақлаш, геология, ахборот технологиялари, инфратузилма ва бошқа устувор соҳаларда мустаҳкам кооперация ўрнатилди.

 

Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий йўналишларига тўхталиб ўтди.

 

Қайд этилганидек, сўнгги 8 йил ичида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 2 бараварга ошди. 2030 йилга қадар мамлакатни ўрта даражадан юқори даромадли давлатлар қаторига киритиш вазифаси қўйилган.

 

Давлат раҳбари Япония ишбилармонларини саноатлашувни тезлаштириш, илғор технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилиш жараёнларида фаол иштирок этишга таклиф қилди.

 

Шу маънода, Япония ишбилармон доиралари билан ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

 

Энергетик барқарорликни таъминлаш ва “яшил иқтисодиёт”га ўтиш, хусусан, қайта тикланадиган энергия манбалари ва захиралаш тизимларини ривожлантириш, иқтисодиётда “углерод изи”ни камайтириш шулар жумласидан.

 

Қўшилган қийматнинг тўлиқ занжирини шакллантирган ҳолда ўта муҳим минералларни чуқур қайта ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Шунингдек, машинасозлик ва саноат ускуналарини ривожлантириш, замонавий юқори технологияли саноатлашган иқтисодиётни шакллантириш истиқболли йўналишлар қаторида қайд этилди.

 

Ахборот технологияларини ривожлантириш, жумладан, сунъий интеллект ва рақамлаштириш дастурларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Яна бир муҳим йўналиш ­– замонавий махсус иқтисодий зоналарни яратиб, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва рақамли бошқарув тизимларини жорий этиш орқали уларни юқори технологияли ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш ҳамда саноат кооперацияси марказларига айлантириш.

 

Мисол учун, JICA кўмагида Япония модели ва стандартлари асосида махсус иқтисодий зона барпо этиш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

 

Шавкат Мирзиёев сўзининг якунида Ўзбекистон Японияни нафақат инвестор, балки келажак саноатини барпо этишда ўзининг стратегик ҳамкори сифатида билишини таъкидлади.

 

Ўз навбатида, Япония ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришга қатъий интилишини билдирди ҳамда устувор йўналишлардаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш борасидаги режаларини баён этди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга учувчисиз дрон ҳужумларини қоралади.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари Нахчивондаги дрон ҳужуми масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон томони мазкур ҳужум юзасидан жиддий хавотир билдириб, халқаро ҳуқуқ тамойилларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кувайт ва Қатар етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқотда Яқин Шарқдаги вазият кескинлиги ва ҳудуддаги хавфлар муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистон ва БАА етакчилари Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Мулоқот давомида минтақада тинчликни сақлаш ва зиддиятларни дипломатик йўл билан ҳал этиш муҳимлиги таъкидланди.

custom img

Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқот давомида томонлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилиб, ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистоннинг АҚШ билан савдо ҳажми 1 млрд доллардан ошди

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга ташрифи доирасида АҚШ савдо вазири ва етакчи молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШга боради

Ташриф доирасида давлат раҳбари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди

Президент Асиф Али Зардорий Покистоннинг олий мукофотини давлат раҳбарига тантанали равишда топширди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"