энг долзарб

Путин билан Байденнинг Женевадаги учрашувига 10 миллион доллардан зиёд харажат қилинган

Швейцариянинг Женева кантони Россия ва АҚШ Президентлари Владимир Путин ва Жо Байден учрашувини ўтказиш учун сарфланган харажатларни ҳисоблашни якунламоқда: умумий миқдор 10 миллион доллардан ошиши мумкин. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Путин билан Байденнинг Женевадаги учрашувига 10 миллион доллардан зиёд харажат қилинган

 

 

"Россия-АҚШ саммити учун кантон харажатларининг якуний ҳисоб-китоби якунланмоқда ва тез орада Женева кантони бу масалада яқиндан ҳамкорлик қилаётган федерал органларга юборилади", дейилади хабарда.

 

Женева Давлат Кенгаши Социалистик партиянинг шошилинч сўровига жавобан саммитга сарфланган маблағ ҳақидаги дастлабки маълумотларни эълон қилган.

 

Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, саммит давомида хавфсизликни амалга ошириш 5,176 миллион франкга тушган. Бу кантон полицияси, қўшни кантонлардан хавфсизлик хизматлари, уларнинг турар жойли ва транспортлари, ҳарбий ва фуқаро муҳофазаси хизматларининг иштирокини таъминлашга сарфланган. Бу харажатларнинг бир қисми федерал полиция томонидан қопланади.

 

Яна 222 658 франк протокол хизматларига сарфланди, 518 минг франк эса саммитнинг хавфсизлик периметрида жойлашган турли ташкилотларнинг бир кунлик ишламай қолиши учун компенсация қилинган. Бу ерда федерал ҳукумат ҳам харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олади.

 

Ташқи ишлар федерал департаменти (ТИВ) саммитни ёритган журналистларни ташиш ва овқатланиши учун сарфланган 3 миллион франкни ўз зиммасига олади.

 

Буларнинг барчаси дастлабки ҳисоб-китоблар, якуний маълумотлар 10-15 фоизга ошиши мумкин. Ҳисоб-китоб тугагач сентябрь ойининг охирида федерал органларга юборилади.

 

 

Насиба Тўхтаева

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"