1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Путин Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни туғилган куни билан табриклади

Россия президенти Алиев раҳбарлигида Озарбайжон ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда ютуқларга эришгани ва халқаро майдони мустаҳкамланаётганини таъкидлади.

Путин Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни туғилган куни билан табриклади

 

Россия президенти Владимир Путин Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевни 24 декабрь, унинг 64 ёшга тўлиши муносабати билан самимий табриклади. Тегишли табрик телеграммаси Кремль расмий веб-сайтида эълон қилинди.

 

Телеграммада Путин Алиев раҳбарлигида Озарбайжон ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда тан олинган ютуқларга эришгани ва халқаро майдондаги мавқеини изчил мустаҳкамлаб бораётганини таъкидлади.

 

Россия президенти шунингдек, икки давлат ўртасидаги муносабатлар дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурматнинг анъаналарига асосланганини қайд этди. У бу муносабатларнинг стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида ривожланишда давом этишига ва Россия ҳамда Озарбайжон халқлари манфаатларига хизмат қилишига ишонч билдирди.

 

Телеграмма сўнгида Путин Илҳом Алиевга соғлиқ, фаровонлик ва муваффақиятлар тилади ҳамда оиласига самимий саломларини етказишни сўради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика