1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Энди қандли диабетни овоз орқали аниқлаш мумкин

Канадалик олимлар қандли диабет касаллигини овоз орқали аниқловчи дастур яратди.

Энди қандли диабетни овоз орқали аниқлаш мумкин

 

Механизмнинг ишлаш тамойили оддий. Бир киши маълум давр оралиғида бир хил иборани такрорлаб, ўз товушини ёзиб олади. Шундан сўнг аудиодаги индивидуал физиологик параметрлар сунъий интеллект томонидан таҳлил қилинади.

 

Ушбу тадқиқот учун Америка диабет ассоциацияси кўрсатмаларига мувофиқ, жами 267 нафар киши — қандли диабетга чалинмаган 79 аёл ва 113 эркак ҳамда ушбу касаллик ташхиси қўйилган 18 аёл ҳамда 57 эркак жалб қилинди.

 

Иштирокчилар 2 ҳафта давомида кунига 6 маротабадан маълум бир иборани талаффуз қилиб, ўз смартфонларига ёзиб олди. Натижада 18 минг 465 та аудиоёзув пайдо бўлди.

 

Сунъий интеллектнинг бу борадаги имкониятларини баҳолаган тадқиқотчилар соғлом ва бемор инсонларнинг овоз параметрлари бир-биридан кескин фарқланишини аниқлади.

 

Маълум бўлишича, бу жараёнда 14 та акустик хусусият беморнинг қандли диабетга чалинганини ифодалайди.

 

Мутахассислар фикрича, янги дастурнинг овоз орқали касалликка ташхис қўйиш аниқлиги эркакларда 89 фоиз, аёлларда эса 86 фоизни ташкил этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика