1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қашқадарёда 19 ёшли ҳайдовчи йигит дўппосланди

Ҳайдовчи 9-синф ўқувчисини олиб кетаётганда воқеани нотўғри талқин қилган йўловчи қизнинг қариндошлари томонидан калтакланган.

Қашқадарёда 19 ёшли ҳайдовчи йигит дўппосланди

Қашқадарё вилоятида 19 ёшли такси ҳайдовчисига нисбатан зўравонлик ҳолати содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, у иши давомида йўловчи сифатида машинасига чиққан қизнинг қариндошлари томонидан калтакланган.

 

Тергов органлари маълум қилишича, 2006 йилда туғилган ҳайдовчи Чуқуртма қишлоғида яшовчи 9-синф ўқувчисини манзилга етказиб қўйиш учун машинасига миндирган. Ҳолатни нотўғри талқин қилган бир нечта йигит уни калтаклаган.

 

Ёш ҳайдовчи бош ва энса соҳаси шикастлари, пешона қисмида гематома ҳамда танасининг турли жойларида шилланган жароҳатлар билан шифохонага мурожаат қилган. Шифокорлар беморнинг ҳолатини барқарор, қониқарли деб баҳоламоқда.

 

Ҳозирда ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ва терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика