Мажбурий ижро бюросининг Урганч тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро варақасига асосан Урганч тумани, Ғойбу қишлоғи, “Чўлобод” маҳалласи ҳудудида жавобгар М. Атажанова томонидан ноқонуний эгалланган 640,0 кв.метрга ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган қурилма жавобгар М. Атажанова ҳисобидан бартараф қилиш ва ер майдонини ўз ҳолига келтириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 21.12.2023 йил куни келиб тушган.
Ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажариши учун бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан, қарздор ноқонуний қурилган қурилмани бузмаган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочилари томонидан мазкур ижро варақада белгиланган ноқонуний қурилган қурилмани мажбурий тартибда буздирилиб, ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тамомланди.


