Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида 29 май куни қотиллик юз берди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.
Шу куни соат 10:00 да 20 ёшли эркак Китоб шаҳридаги “Спорт мажмуаси” олдида ўзаро тортишув оқибатида 25 ёшли эркакни пичоқ билан қасддан ўлдирган.
Darakchi.uz нашрининг ёзишича, жанжал қиз сабаб юзага келган, яъни пичоқланган йигит қизга гап отиб юрган. Бундан хабар топган қизнинг қариндоши у йигитни бир неча бор учрашувга чақириб, гаплашиб, келишиб олишга уринган. Аммо шундай учрашувларнинг навбатдагисида қариндош бўлган 20 ёшли йигит 25 ёшли йигитни қизнинг кўз ўнгида пичоқлаб ташлайди. Бўлган воқеадан сўнг икки қариндош тез ёрдам чақириб, пичоқдан зарба еган йигитга ёрдам беришга ҳаракат қилишади. Аммо 25 йигит олган жароҳатлари туфайли вафот этади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши доирасида гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


