1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қашқадарёда директор ўқитувчига жинсий алоқа таклиф қилди

Ҳолат юзасидан ММТБ расмий муносабат билдирди.

Қашқадарёда директор ўқитувчига жинсий алоқа таклиф қилди

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманидаги 17-сонли мактабда директор ўқитувчига жинсий алоқа таклиф қилгани эшитилган аудио тарқалганди. Ҳолатга вилоят Мактабгача ва мактаб бошқармаси расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрнатилган тартиб асосида ўрганиб чиқилган. Бошқарма бошлиғининг 16-октабрдаги буйруғи билан мактаб директори вазифасидан озод этилган.

 

“Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси педагог мақомига доғ туширувчи ҳар қандай салбий ҳолатни қоралайди ва кескин чоралар кўрилишини маълум қилади”, дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика