1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Зангиотада 3,5 тоннага яқин эшак ва қорамол суяклари топилди

Улар Қашқадарё вилоятидан олиб келинаётганда тўхтатиб қолинган.

Зангиотада 3,5 тоннага яқин эшак ва қорамол суяклари топилди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 3,5 тоннага яқин эшак ва қорамол суяклари сақланаётган юк машинаси аниқланди.

 

Ҳолат фуқароларнинг мурожаатлари асосида Тошкент вилояти карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи, ҳудудий ветеринария ходимлари ҳамда профилактика инспекторлари томонидан ўтказилган рейд чоғида фош этилган. Текширув вақтида юк машинасида қопларга солинган катта миқдордаги суяклар борлиги аниқланган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, суяклар Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги чиқиндихоналардан йиғиб келтирилган. Уларни ташиган ҳайдовчи суякларни пул эвазига олиб келганини тан олган.

 

Бироқ у ҳеч қандай ветеринария ҳужжатини тақдим эта олмаган. Шу сабабли суяклар қайта ишлаш цехига топширилиб, санитария қоидаларига мувофиқ йўқ қилинган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент вилояти карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика