1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ичимлик суви харажатларини қоплаш учун субсидия берилади

Кам таъминланган оилаларга қудуқ қазиш ва сув филтри ўрнатиш харажатларининг 90 фоизи қопланади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ичимлик суви харажатларини қоплаш учун субсидия берилади

Ҳукуматнинг 14-август куни қабул қилинган 515-сон қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида яшовчи Кам таъминланган оилалар реестрига киритилган айрим тоифадаги оилаларга ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия ажратилади.

 

Субсидия турар жойида артизан қудуқ қазиш, сув насослари ва ичимлик суви филтрларини харид қилиш ҳамда ўрнатиш харажатларининг 90 фоизини, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан ошмаган қисмини қоплашни назарда тутади. Ушбу хизматлар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими реестрига киритилган тадбиркорлар томонидан амалга оширилади.

 

Ёрдам олиш учун оиланинг вояга етган аъзоси ёки қонуний вакили “Инсон” марказларига ёки маҳалладаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилиб, “ЯМИҲ” ахборот тизимида рўйхатдан ўтиши керак. Рўйхатдан ўтказиш сўрови ижтимоий ходим ёки марказ вакили томонидан тизимга киритилади.

 

Тадбиркор белгиланган муддатда субсидия олувчининг яшаш жойига бориб, қудуқ қазиши, сув насоси ва филтри ўрнатиши шарт. Ишчи гуруҳнинг субсидия ажратиш бўйича қарори эса автоматик тарзда “ЯМИҲ” тизимида эълон қилинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика