1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қашқадарёда ғалла майдонига ўт кетди

Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.

Қашқадарёда ғалла майдонига ўт кетди

 

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги дала майдонида ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

 

27 май куни соат 15:11 ларда Китоб тумани ФВБ га «Зарафшон» МФЙ Минжил қишлоғида жойлашган «Аёқчи» фермер хўжалигига қарашли очиқ далада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.  Ёнғинга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган ва соат 15:58 ларда воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни 16:50 ларда бартараф этган.

 

Ёнғин оқибатида фермер хўжалигига қарашли тахминан 1 гектарга яқин ғалла майдони зарар кўрган.

 

Маҳаллий аҳоли ва ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан экин майдонга ёндош бўлган қарийб 15 гектар экин майдони ёнғиндан сақлаб қолинган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарарига аниқлик киритилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика