1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қашқадарёда Нексия–3 автоҳалокатга учради

Ҳолат бўйича вилоят ИИБ маълумот берди.

Қашқадарёда Нексия–3 автоҳалокатга учради

 

Кеча, 11 июнь куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида Нексия–3 русумли автомашина йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу бўйича вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.


Хабар қилинишича, ҳодиса Яккабоғ тумани Қўтонтепа қишлоғи ҳудудидан ўтувчи “Яккабоғ–Чироқчи–Шўрбозор” автомабиль йўлининг 6-километрида юз берган. “Чироқчи–Яккабоғ” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган фуқаро Х. Д. автомашина бошқарувини йўқотиб, ўзининг ҳаракат йўналишидан йўлнинг ўнг томон четига чиқиб кетган ва ағдарилган. 


Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика