Ўзбекистон

Ўзбекистонда 190 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда 190 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади

 

Қарорга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби жорий этилади.

 

Бунда:

 

  • амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар босқичма-босқич тўлиқ коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича намунавий шаклдаги саволнома (чеклист) тўлдирилиб, лойиҳа қабул қилингунигача бўлган босқичларда унга илова қилинади;
  • чеклист тўлдирилмаган лойиҳалар адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмайди ва ишлаб чиқувчига қайтарилади;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларида аниқланган коррупциявий омиллар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири этиб белгиланади.

 

Қарорга кўра, 2021 йилда амалдаги 190 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади.

 

2022 йил 1 январдан илмий ташкилотлар ва ОТМ вакиллари ҳамда жисмоний шахслар – мустақил экспертлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши илмий ва мустақил экспертизадан ўтказиши мумкин.

 

Экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича хулосалар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мажбурий кўриб чиқилади.

 

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолияти ҳар олти ой якунида баҳоланади.

 

Шунга кўра, ходимларни лавозим маошларининг 100 фоизи миқдорида бир марталик пул маблағлари бериш орқали рағбатлантириш ёки уларга нисбатан интизомий жазо қўллаш бўйича чоралар кўрилади.

 

Қарор билан шунингдек, қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳаларидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижасида аниқланган коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича "йўл харитаси" тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистонда текширувлар рўйхати кенгайтирилиши, давлат функция-ваколатларини хусусий секторга ўтказиш тартиби белгиланиши, бундан аввал ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотлар фаолияти қонунийлаштирилиши ҳақида хабар берилганди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"