1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қашқадарёда йирик ёнғин юз берди

Ёнғин салкам бир соат ичида ўчирилган.

Қашқадарёда йирик ёнғин юз берди

Бугун, 29 сентябрь куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида йирик ёнғин юз берди. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, соат 09:43 да Деҳқонобод тумани «Ўзбекистон» МФЙЕтимқудуқ” қишлоғида ер устига ўрнатилган дизель ёқилғи сақлаш сиғимида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

 

Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:58 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:05 да ўраб олинган ва соат 10:30 да ўчирилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Воқеа жойига вилоят ФВБ бошлиғи ва туман ФВБ раҳбар ходимлари ИИБ, ССБ, прокуратура масъул ходимлари чиқишган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика