27 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида аёл эрини пичоқлаб ўлдириб қўйди. Zamon.uz бу бўйича шу куннинг ўзида репортаж тайёрлаб, аёл жорий йилнинг май ойида ток уриб вафот этан 11 ёшли қизалоқнинг онаси эканини аниқлаганди.
Бош прокуратура ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Миробод туманининг Амир Темур кўчасидаги савдо дўконларидан бирининг том қисмига 2014 йилда туғилган Н.А. укасининг ўйинчоғини олиб тушиш учун нарвон ёрдамида чиққан. Қайтиб тушаётган вақтида том қисмига яқин жойдан ўтувчи электр токини ушлаб олган ва ток уриши оқибатида воқеа жойида вафот этган.


