1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Туркияда қўлга олинган уч нафар Ўзбекистон фуқароси экстрадиция қилинди

Фирибгарлик, солиқ ва божхона қонунчилигини бузишда айбланган шахслар Ўзбекистон тергов органларига топширилди.

Туркияда қўлга олинган уч нафар Ўзбекистон фуқароси экстрадиция қилинди

Туркия ҳудудида қўлга олинган уч нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга экстрадиция қилинди.

 

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги маълумотига кўра, икки давлат ички ишлар вазирликларининг ҳамкорлигида ўтказилган тергов ва тезкор тадбирлар натижасида қидирувда бўлган шахслар ҳибсга олинган.

 

Қайд этилишича, фирибгарликда гумонланган аёл шахс қўлга олиниб, белгиланган тартибда Ўзбекистонга депортация қилинган. Шунингдек, солиқ ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаганлик ҳамда божхона қоидаларини бузганликда айбланган яна икки фуқаро ҳам ҳибсга олиниб, Ўзбекистон тергов органларига топширилган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам Туркия ҳукумати одам савдосида гумон қилинган икки нафар аёлни қўлга олиб, Ўзбекистонга депортация қилган эди. Мазкур чора икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика