Ўзбекистон

Қайси дорилар рецепт билан, қайси дорилар рецептсиз берилади?

My.gov.uz’да дориларни рецепт билан ёки рецептсиз берилиш ҳолатини текшириш хизмати ишга тушди.

Қайси дорилар рецепт билан, қайси дорилар рецептсиз берилади?

Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uzda дори воситаларини рецепт билан ёки рецептсиз берилиш ҳолатини онлайн текшириш хизмати ишга туширилди. Хизмат бепул ва реал вақт режимида ишлайди.

 

Эндиликда фойдаланувчилар дори номини киритиш орқали Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган дори воситаларини кўришлари, уларнинг рецепт билан ёки рецептсиз сотилиши ҳақидаги маълумотни аниқлашлари мумкин. «Батафсил» тугмаси орқали эса дори шакли, ишлаб чиқарувчиси, яроқлилик муддати ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин.

 

Шунингдек, порталда тайинланган электрон рецептлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам мавжуд. Янги хизмат электрон рецептлар бўйича синов лойиҳаси ишга туширилганидан беш кун ўтиб жорий этилди.

 

Сўнгги кунларда аҳоли дорихоналарда рецепт талаб қилинадиган дори воситалари ва рецептсиз сотиладиган дори фарқлари ҳақида маълумот олиш имконини сўраб мурожаат қилган эди. Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармақларини ривожлантириш агентлиги дори воситалари рўйхатини жадваллар кўринишида тақдим қилган эди.

custom img

“INSON” филмининг иккинчи сони премьераси бўлиб ўтади

Янги фильм Қорақалпоғистондан бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум уч нафар боланинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

custom img

Тошкентда Lacetti ва Matiz тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"