24 сентябрь куни Қирғизистонда йирик коррупцион схемага алоқадор амалдорлар олинди . Уларнинг барчаси Давлат Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев билан учрашувга таклиф қилиниб, қўлларига кишан солинган ҳолда олиб чиқилган.
Разведка агентлиги маълумотларига кўра, ушбу схемага давлат солиқ хизмати ходимлари, чегара хизмати ходимлари, ветеринария ва фитосанитария хавфсизлиги давлат инспекцияси ходимлари ҳамда Қирғизистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ҳузуридаги Оғирлик ва ўлчовлар назорати давлат инспекцияси ходимлари жалб қилинган.
Улар Чуй вилоятидаги “Чалдовар-Автодорожний” назорат-ўтказиш пункти орқали ЕОИИ давлатларидан ноқонуний равишда товарлар олиб кириш схемасини уюштирган. Буни амалга ошириш учун улар турли компаниялардан фойдаланиб, сохта ҳужжатларни тайёрлашган.
Ушбу хизмат эвазига воситачиларга ҳар бир юк машинаси учун 1500 дан 2000 долларгача тўлашган. Ноқонуний йиғимлар кунига 80 минг сўмга етган. Давлат буджетига етказилган зарар миллионлаб сомларда баҳоланмоқда.
24 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси айбдорларни зудлик билан ишдан бўшатиш ва барча алоқадор шахсларни, шунингдек, схемага алоқадор шахсларнинг мол-мулкини хатлаш ҳақида кўрсатма берган.
Ташиев, шунингдек, бошқа назорат-ўтказиш пунктларида, жумладан, “Aк-Жол” ва “Aк-Тилек”да ҳам коррупция сақланиб қолганини таъкидлади. У мамлакат бўйлаб барча чегара ўтиш пунктларида худди шундай текширув ўтказишни буюрди.


