Қон кетишини 10 сонияда тўхтатувчи маҳсулот яратилди
Россиялик олимлар бу бўйича тадқиқот олиб боришди.

Россиялик олимлар қон кетишини 10-15 сонияда тўхтата оладиган маҳсулот яратишди. Ишланма муаллифлари Москва ва Рязан давлат тиббиёт университети олимлари.
Маҳсулотни яратиш учун улар сувни боғлашга қодир бўлган гиалурон кислотасининг модификациясидан фойдаланган. Унинг фаоллаштирилган шаклида қон плазмасидаги сувни ўзлаштиради ва ивиш реакциясини қўзға,тади. Бу қон кетишини жуда тез тўхтатиш имконини беради
Янги маҳсулот аллақачон дастлабки синовлардан ўтган ва синовлар расмий даражада тайёрланмоқда.
Маҳсулотнинг антисептик таъсири ham муҳим аҳамиятга эга. У клиникаларда ҳам, турли жароҳатлар ва йўл-транспорт ҳодисаларида ham қўлланилиши мумкин. Маҳсулот экстремал шароитларда фойдаланиш учун жавоб беради.







