Жорий йилнинг 3 январь куни соат 09:00 чамасида Фарғона шаҳар Ал-Фарғоний ва Темирйўлчилар кўчалари кесишган чорраҳада жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди судьяси М. У. иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Ҳодиса оқибатида судья бошқарувидаги “Nexia – 2” ҳамда Х. А. исмли ҳайдовчи бошқарувидаги “Nexia – 3” автотранспорт воситалари шикастланган. Икки тарафдан ҳам оғир бўлмаган тан жароҳати олганлар бор.
Айни пайтда ҳолат юзасидан ваколатли орган ходимлари суриштирув ишлари олиб бормоқда.
Аввалроқ Тошкентда 3 та автотранспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани хабар қилинганди.
Жавоҳирбек ТУРСУНОВ


