Кеча, 19 февраль куни Шайхонтоҳур туманининг Себзор кўчасидаги кўприкда қуйидаги автотранспорт воситалари тўқнашиб кетган:
– 1998 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги "Matiz";
– 2001 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги "Spark";
– 2001 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги "Lada Vesta".
Тўқнашувдаги кучли зарб оқибатида "Matiz" ва "Spark" русумли автомобиллар ағдарилган. “Spark”даги икки нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


