Ўзбекистон

Қўқонлик табиб Иқбол Солиев қамалди

Табиб бундан аввал жаримага ҳам тортилган эди.

Қўқонлик табиб Иқбол Солиев қамалди

 

Фарғона вилояти суди матбуот хизмати хабар беришича, Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2025 йил 17 декабрдаги қарори билан халқ табобати билан шуғулланиб келган фуқаро Иқбол Солиев (1971 йилда Фарғона вилоятида туғилган) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59-5-моддаси 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди.

 

Суд томонидан аниқланишича, фуқаро амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда халқ табобати фаолиятини амалга оширган. Мазкур ҳолат юзасидан суд қарори билан унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Шунингдек, биринчи инстанция суди қарори устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ҳамда протест келтириш ҳуқуқига эгалиги маълум қилинди.

 

Маълумот ўрнида қайд этилишича, фуқаро Иқбол Солиев аввал ҳам, хусусан, 2025 йил 10 январь куни Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг қарорига мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59-5-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида маъмурий жарима жазоси қўлланилган.

custom img

Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрганилади

Дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манба асосида текширилади.

custom img

“Қамчиқ” довонида автомобиль хандаққа тушиб кетди

Қутқарувчилар автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик”нинг илк босқичи якунланди

Мазкур “Медиа ҳафталик” ОАВ учун контент тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган.

custom img

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"