Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси халқаро наркотик контрабандаси каналини фош этиш бўйича йирик операция ўтказди. Натижада мамлакат тарихида илк бор оғирлиги 13 тоннадaн ортиқ бўлган кокаин партияси қўлга олинди.
МХҚ матбуот хизмати маълум қилишича, Олмаота шаҳрида 13 тонна 183 килограмм миқдоридаги наркотик моддалар мусодара қилинган. Мазкур юк Қозоғистон ҳудуди орқали учинчи давлатларга транзит қилиниши режалаштирилган эди.
Операция давомида наркотик каналини ташкил этишда гумонланган икки нафар хорижий шахс қўлга олиниб, қамоққа олинган. Улар устидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 297-моддаси 3-қисми доирасида терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


