Қозоғистон ва АҚШ ўртасида муҳим хомашё (сритисал минералс) соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда QazInform ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳужжат Вашингтонда бўлиб ўтган маросимда Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев иштирокида имзоланган. Меморандумга Қозоғистон саноат ва қурилиш вазири Эрсаийн Нагаспаев ҳамда АҚШ савдо котиби Ҳовард Лутниск имзо чекти.
Маълум қилинишича, ҳужжат икки давлат ўртасида қимматбаҳо ер элементлари ва стратегик ресурсларни излаш, қазиб олиш, қайта ишлаш, шунингдек, технологик ҳамкорлик ва қўшма инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйишни назарда тутади.
Президент Тўқаев ташрифи доирасида АҚШ давлат котиби Марсо Рубио ҳамда Доналд Трамп маъмуриятининг бошқа вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Музокараларда иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва транспорт ҳамда энергетика соҳаларида қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.


