1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистонда ҳайдовчисиз такси хизмати йўлга қўйилади

Digital Bridge'да сунъий интеллект асосидаги такси тизими намойиш этилди.

Қозоғистонда ҳайдовчисиз такси хизмати йўлга қўйилади

Қозоғистонда 2027 йилгача ҳайдовчисиз таксиларни тижорий асосда йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Digital Bridge форумида маҳаллий Jet Sharing IT-компанияси томонидан тақдим этилган лойиҳа ҳақида Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.

 

Тизим сунъий интеллект асосида ишлайди ва нафақат автомобиль ҳаракатини, балки буюртмаларни тақсимлаш ҳамда нарх белгилаш жараёнларини бошқаради. Дастлабки синовлар учун Alatau City шаҳарчаси танланган, кейинги босқичларда лойиҳа Остана ва Олмаота шаҳарларида амалга оширилади.

 

Jet Sharing асосчиси Мейрамбек Абелкасовнинг сўзларига кўра, компания 2026 йилда синов босқичини бошлаш ва 2027 йилда тўлиқ ишга туширишни мақсад қилган. Лойиҳа учун энг катта техник вазифа — шаҳарнинг юқори аниқликдаги 3D навигацион харитасини яратиш ҳисобланади.

 

Форум давомида, шунингдек, бир нечта инновацион сунъий интеллект лойиҳалари тақдим этилди:

 

Protektor AI — мактаб ва боғчаларда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи тизим бўлиб, ҳозирда Қозоғистоннинг 60 дан ортиқ муассасасида фаолият юритмоқда.

 

Defect AI — тиббий хатоларни камайтириш ва хизматлар сифатини оширишга қаратилган AI-аудит тизими бўлиб, аллақачон саккизта клиникада жорий этилган.

 

PocketDot — кўзи ожиз инсонлар учун яратилган инновацион қурилма бўлиб, фойдаланувчиларга Брайл ёзувида хабар юбораш, онлайн тўловлар амалга ошириш ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш имконини беради.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика