Жаҳон

Қозоғистонда вафот этган беморнинг 5 аъзоси олти нафар беморга ўтказилди

Олмаотада муваффақиятли кўп аъзоли трансплантация амалиёти ўтказилди.

Қозоғистонда вафот этган беморнинг 5 аъзоси олти нафар беморга ўтказилди

Олмаота шаҳридаги Марказий шаҳар клиник касалхонасида вафот этган донорнинг яқинларининг розилиги билан ўтказилган кўп аъзоли трансплантация жараёни натижасида олти нафар беморнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

 

1962 йилда туғилган аёлдан олинган ҳаётий аъзолар қуйидаги беморларга муваффақиятли ўтказилди:

 

  • Юрак – 1988 йилда туғилган беморга

 

  • Жигар– 1982 йилда туғилган беморга

 

  • Ўнг буйрак– 1996 йилда туғилган беморга

 

  • Чап буйрак– 2017 йил октябридан бери трансплантация кутаятган 1966 йилда туғилган беморга

 

  • Кўз шох пардаси– 1983 ва 1956 йилларда туғилган беморларга.

 

Трансплантация жараёни Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика трансплантация ва юқори технологияли тиббий хизматларни мувофиқлаштириш маркази томонидан ташкил этилиб, Олмаотанинг етакчи трансплантация марказлари иштирок этди.

 

Донор ёшига қарамасдан, олинган аъзолар аъло ҳолатда бўлиб, уларнинг кейинги фаолияти учун мос эканлиги тиббиёт мутахассислари томонидан тасдиқланди.

 

Республика маркази донор оиласига уларнинг жасоратли қарори, шунингдек, тиббиёт мутахассисларига мураккаб жараённи юқори даражада амалга оширганликлари учун миннатдорчилик билдирди.

custom img

Эрон араб давлатларидан товон пули талаб қилди

Яқин Шарқ мамлакатлари АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушида иштирок этиб, халқаро ҳуқуқни бузганликда айбланмоқда.

custom img

Кремл Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди

Россия Президенти матбуот котиби “дўст бўлмаган” давлатларга табрик йўлланмаслигини билдирди.

custom img

Исроил армияси юқори жанговар тайёргарлик ҳолатига ўтказилди — Ynet

Разведка нишонлар рўйхатини кенгайтирмоқда, операциялар тезлаштирилмоқда

custom img

Оқ уй Эрон бўйича учта эҳтимолий сценарийни кўриб чиқмоқда — WP

Ҳокимият ўзгариши сценарийлардан бири сифатида муҳокама қилинмоқда.

custom img

Уганда генерали Туркиядан 1 миллиард доллар ва “энг гўзал аёл”ни талаб қилди

Қўмондон Туркияни Сомалидаги инфратузилма лойиҳаларидан фойда кўришда айблади.

custom img

АҚШ Эрон бўйича ҳарбий сценарийларни кўриб чиқмоқда

Шунингдек, Трамп масалани музокара йўли билан ечишни ҳам қўллаб-қувватламоқда.

custom img

Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиевнинг укаси Ўзбекистонда вафот этгани айтилмоқда

Аҳмат Бакиев 66 ёшда бўлган ва вафоти сабаблари расман очиқланмаган.

custom img

АҚШ–Эрон музокараларининг янги босқичи 21 апрелгача ўтказилиши мумкин

Воситачилар музокаралар сулҳ муддати тугашидан олдин ўтказилишини режалаштирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"