Қурбон ҳайити куни жамоат транспорти соат 3:00 дан иш бошлайди
Қарор шаҳар бўйлаб ҳаракатланишни енгиллаштиришга қаратилган.

6 июнь, жума куни, Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент шаҳрида автобус йўналишлари ва метрополитен соат 03:00 дан иш бошлайди.
Бу қарор ҳайит намозида иштирок этадиган аҳоли ва пойтахт меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган.
Минглаб намозхонлар эрта тонгда масжидларга йўл олишлари кутилаётгани боис, жамоат транспортининг эрта ишга тушиши тирбандликларнинг олдини олиш ва шаҳар бўйлаб ҳаракатланишни енгиллаштиришга хизмат қилади.
Тошкент метрополитени ва барча автобуслар эрталабки муқаддас ибодатларга қатнашмоқчи бўлганлар учун ўз эшикларини очади.







