1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Рамзан Қодировнинг буйраги ишламай қолган, Кремль Чеченистон учун янги раҳбар изламоқда

Эҳтимолий ворислар орасида Даудов, Алаудинов ва Ахмат Қодиров бор.

Рамзан Қодировнинг буйраги ишламай қолган, Кремль Чеченистон учун янги раҳбар изламоқда

 

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиғи буйрак етишмовчилиги сабабли кескин ёмонлашган. У ҳозирда диализ муолажасини олаётгани, шифокорлар эса аниқ прогноз бермаётгани ҳақида Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармасидаги (ГУР) манбаларга таяниб Укринформ агентлиги хабар берди.

 

Манбаларга кўра, Рамзан Қодиров ҳозирда Чеченистондаги шахсий клиникасида даволанмоқда.

 

Қодиров соғлиғидаги ушбу вазият фонида Кремль доираларида Чеченистон Республикасига янги раҳбар тайинлаш масаласи фаол муҳокама қилинмоқда. ГУР маълумотларига кўра, Россия раҳбариятига яқин доираларда бир нечта эҳтимолий номзодлар кўриб чиқилмоқда.

 

Энг асосий номзодлар сифатида Чеченистон парламенти раиси Магомед Даудов, «Ахмат» махсус бўлинмаси қўмондони Апти Алаудинов ҳамда Рамзан Қодировнинг тўнғич ўғли Ахмат Қодиров тилга олинмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, яқинда Рамзан Қодиров 20 ёшли ўғли Ахмат Қодировни спорт вазири лавозимини сақлаб қолган ҳолда Чеченистон ҳукумати раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган. Шунингдек, у республиканинг бир қатор юқори мукофотлари билан тақдирланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика