Ўзбекистон

Режиссор Санжар Маткаримовга суд ҳукми ўқилди

Унга нисбатан 2 йил 1 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси белгиланди.

Режиссор Санжар Маткаримовга суд ҳукми ўқилди

 

Бугун, 27 май куни Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Санжар Маткаримовга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Uzreport.news” нашри хабар бермоқда.


Қайд этилишича, хонанда Рухшона 2021-йилнинг октябр ойида турмуш ўртоғи билан ажрашгандан кейин уни Жиноят кодексининг бир нечта моддаси бўйича судга берган. Унга кўра, Санжар Маткаримов турмуш ўртоғига қасддан баданига шикаст етказган, ижтимоий тармоқларга видеосини тарқатиб туҳмат қилган, шахсий сирини ташкил этувчи маълумотларни унинг розилигисиз ғаразли ниятлари йўлида қонунга хилоф равишда “Тик-ток” ижтимоий тармоғида тарқатиб, шахсий ҳаёт дахлсизлигини қасддан бузганликда айбланган.


Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган Санжар Маткаримов унга қўйилган айбловларни тан олмаган.


Икки тарафнинг ҳам сўзлари эшитилгандан кейин суд ҳукми ўқилган. Ҳукмга кўра, режиссор Санжар Маткаримов Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми, 139-моддаси 3-қисмининг “г” банди, 140-моддаси 2-қисми ва 1411-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан айбдор деб топилган.


Тайинланган ҳар хил турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан Санжар Маткаримовга узил-кесил 2 йил 1 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси белгиланган.

 

custom img

Россияда бензин экспортига қўйилган тақиқ яна узайтирилди

Гуманитар ёрдам мақсадида хорижий давлатларга ёқилғи экспорти халқаро ҳукуматлараро келишувлар асосида амалга оширилади.

custom img

Марказий Осиё ва Озарбайжон ягона тараққиёт маконини шакллантириши зарур — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президент Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжоннинг минтақавий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларини белгилаб берди.

custom img

Ўзбекистонга салқин ҳаво кириб келмоқда

Дам олиш кунларидан бошлаб ҳаво ҳарорати босқичма-босқич пасая бошлайди.

custom img

Андижонда 39 минг доллар эвазига ер олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Улар давлат захирасидаги 24 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали фуқаро номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

custom img

Тошкентда мансабдорлар қарийб 20 млрд сўмлик буджет маблағларини талон-торож қилди

"Ҳудудгазтаъминот" ва "Технопарк" мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Йўл ҳақини тўламаган йўловчилардан қарийб 2 млрд сўм жарима ундирилди

Жорий йил бошидан буён Тошкент автобусларида чиптасиз юрган 79 618 нафар йўловчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

custom img

Аҳоли фойдаланадиган ҳудудлар қурилиш майдонига айлантирилмаслиги керак — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари пойтахтдаги жамоат ҳудудлари, болалар майдончаси ва яшил ҳудудлар сақланиши зарурлигини таъкидлади.

custom img

“Хоразм гуручи” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Янги мақом маҳсулот номининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаб, ундан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишга хизмат қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"