Жаҳон

Rheinmetall Украинада танк заводини очади

Бу ҳақда компания бош директори маълум қилди.

Rheinmetall Украинада танк заводини очади

 

Rheinmetall компанияси бош директорининг сўзларига кўра, немис концерни украиналикларни Украина ғарбидаги заводда ишлаб чиқарилган танклар ва бошқа зирҳли машиналарга хизмат кўрсатишга ўргатади. 

 

Германиянинг Rheinmetall концерни яқин 12 ҳафта ичида Украинада зирҳли машиналар ишлаб чиқарувчи завод очади. Бу ҳақда компания бош директори Армин Паппергер 10 июль, душанба куни CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.  

 

Завод, Паппергернинг сўзларига кўра, мамлакатнинг ғарбий қисмида жойлашади. Янги корхонада танклар ишлаб чиқариш ва таъмирлашдан ташқари Германиянинг Fuchs зирҳли транспортёрлари ҳам ишлаб чиқарилади. Ушбу корхона негизида немис мутахассислари украиналикларга ишлаб чиқарилган зирҳли машиналарга техник хизмат кўрсатишни ҳам ўргатади. 

 

«Украиналиклар ўзларига ёрдам бериши керак - агар улар кейинги 10 ёки 20 йил ичида доимий равишда европаликлар ёки америкаликларнинг ёрдамини кутса... бу мумкин бўлмаган нарсадир», — деди Rheinmetall бош директори. 

 

Rheinmetall заводни «Укроборонпром» Украина давлат мудофаа концерни билан ҳамкорликда бошқаради, у ҳам заводга эгалик қилади. Май ойида компаниялар Украинанинг «мудофаа технологик имкониятларини» мустаҳкамлаш бўйича келишувни эълон қилган эди. 

 

Шу йил бошида Rheinmetall вакили Rheinische Post газетасига компания Украинада йилига 400 га яқин танк ишлаб чиқаришга қодир бўлган 200 миллион евролик жанговар танклар заводини очиш ниятида эканини айтди. 

custom img

Туркия расмийси Истанбулда содир бўлган отишма юзасидан расмий баёнот берди

Ҳужум қилганларнинг шахси аниқланиб, ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланган.

custom img

Билл Гейтс АҚШ Конгрессида Эпштейн билан алоқалари бўйича кўрсатма беради

Microsoft асосчиси россиялик аёллар билан ишқий муносабатда бўлганини тан олиб, Эпштейн билан алоқалари учн ходимларидан узр сўраган эди.

custom img

Биз ғалаба қозондик — Эрон

Трамп ҳам Эрон билан келишувни АҚШнинг мутлақ ғалабаси деб атади.

custom img

Қозоғистондан Ўзбекистонга автомобилда қатнов вақти қисқариши мумкин

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Сариағашни айланиб ўтувчи йўл қурилмоқда.

custom img

Эрон урушининг 2 ҳафтага тўхтагани фонида нефть нархлари пасайди

АҚШ фонд бозорида ўсиш кутилмоқда, доллар қадрсизланмоқда.

custom img

АҚШ ва Эрон икки ҳафталик сулҳга эришди

Эрон сулҳ вақтида Ҳўрмуз бўғозида кемалар ҳаракати таъминланишини билдирди.

custom img

ЖССТ Ғазодан тиббий эвакуацияларни тўхтатди

Бунга ташкилот ходимларидан бирининг ўлими сабаб бўлган.

custom img

Бугун кечқурун бутун цивилизация йўқ бўлиши мумкин — Трамп Эронга сўнгги огоҳлантириш берди

АҚШ президенти Эронни Ҳормуз бўғозини очиш ва тинчлик шартномасини тузиш талабларини бажаришга чақирди,агар шартлар бажарилмаса ҳалокатли оқибатлар юзага келиши мумкинлигини огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Rheinmetall Украинада танк заводини очади