Жаҳон

Рим папаси соғлиғи тикланаётганини маълум қилди

Папа Франсиск соғлиғи туфайли ўз мажбуриятларини чеклаши мумкин.

Рим папаси соғлиғи тикланаётганини маълум қилди

 

Рим папаси Франсиск узоқ муддатли пневмония даволанишидан сўнг 23 март куни шифохонадан чиқди.

 

88 ёшли Франсиск февраль ойида оғир респиратор инфекция билан касалхонага ётқизилган эди. Шифокорларнинг айтишича, у Ватиканда камида икки ой давомида дам олиши керак бўлади.

 

Ватикан маълумотига кўра, якшанба куни у Римдаги Агостино Гемелли касалхонасидан Анжелус намозидан сўнг дуо қилишни режалаштирмоқда.

 

Сўнгги йилларда Рим папаси бир неча бор грипп билан касалланиб, турли соғлиқ муаммоларига дуч келган. У ёшлигида плеврит билан оғриб, ўпкасининг бир қисми олиб ташланган. Шунингдек, тиззасидаги муаммолар туфайли ногиронлар аравачасидан фойдаланади ва 2021 йилда ичак операциясини ўтказган.

 

Понтифик соғлиғи туфайли ўз вазифаларини тўлиқ бажара олмаслигини сезса, лавозимидан истеъфо беришини истисно этмади.

custom img

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси камида 2–3 ҳафта давом этиши мумкин

Операция доирасида асосий зарбалар Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қаратилган.

custom img

Исроилда фаластинлик маҳбусга зўравонлик қилиб, қийноққа солган беш нафар аскарга жазо берилмади

Мазкур жинсий зўравонлик иши бўйича айблов эълон қилинганидан кейин юзага келган муҳим ўзгаришлар ҳисобга олиниб, айблов хулосаси бекор қилинган.

custom img

Исроилда қишлоққа ракета зарбаси берилиши оқибатида 50 дан ортиқ киши жароҳатланди

Исроил Мудофаа Армияси Эрон томонидан Исроил ҳудудига навбатдаги ракета ҳужумлари йўналтирилганини маълум қилди.

custom img

Россия Эрондаги уруш туфайли нефтдан кунига қўшимча 150 миллион доллар даромад олмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик Россияга 12 кун ичида жами 1,3-1,9 миллиард доллар даромад келтирди.

custom img

Нетаняҳу Эроннинг янги олий раҳбарига ва “Ҳизбуллоҳ” етакчисига ўлим билан таҳдид қилди

Шунингдек, Исроил бош вазири Эрон режимини ичкаридан ағдариш учун зарур шароит яратилаётганини айтди.

custom img

Озарбайжонда қўлга олинган қўқонлик табиб қўйиб юборилди

Иқболжон Солиев Бокудаги хусусий шифохонада беморларни рухсатсиз кўрикдан ўтказгани учун ҳибсга олинган эди.

custom img

Нью-Йоркда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Бош консуллик марҳумнинг оиласи билан доимий алоқада бўлиб, зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёр.

custom img

АҚШ Эрондаги мактабга ракета ҳужуми учун жавобгар деб топилди

Тергoв хулoсасига кўра, бу хатo эскиргaн разведка маълумoтлари ва шошилинч ҳарбий қарорлар натижасида юзaгa келган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"