1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия 2036 йилгача Ойда ўз электр станциясини қуришни режалаштирмоқда

Лойиҳа Ойда доимий инфратузилма яратишга қаратилган.

Россия 2036 йилгача Ойда ўз электр станциясини қуришни режалаштирмоқда

 

Россия 2036 йилгача Ой ҳудудида ўз электр станциясини барпо этиши мумкин. Бу ҳақда "Роскосмос" хабар қилмоқда. Электр станциясини яратиш бўйича Лавочкин номидаги илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси билан тегишли шартнома имзоланган.

 

Ҳужжатда космик аппаратларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш, уларни парвоз синовларидан ўтказиш, шунингдек, Ойда зарур инфратузилмани ўрнатиш ишлари назарда тутилган. Мазкур лойиҳа Россиянинг Ой дастури доирасидаги муҳим босқичлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

 

Мутахассислар таъкидлашича, Ойда электр энергияси манбасининг яратилиши келгусида илмий тадқиқотлар олиб бориш, автоматик ва эҳтимолий бошқариладиган миссияларни амалга ошириш учун муҳим технологик асос бўлиб хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика