1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Россия дон ва шакар экспортига чеклов жорий қилди

Бу тақиқ ёзгача давом этиши мумкин.

Россия дон ва шакар экспортига чеклов жорий қилди

 

Россия бош вазири Михаил Мишустин 14-мартдан бошлаб Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларига дон ва учинчи давлатларга шакар экспортини вақтинчалик тақиқлаш ҳақидаги фармонни имзолади.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.

 

“Россия 2022-йил 31-августга қадар ЕОИИ мамлакатларига дон экспортини, шунингдек, шакар ва шакарқамиш хомашёсини учинчи давлатларга экспорт қилишни вақтинчалик тақиқлайди", – дейилади хабарда.

 

Вазирлар Маҳкамаси қарорида қайд этилганидек, дон маҳсулотларини тақиқлаш буғдой ва меслин (буғдой ва жавдар аралашмаси), жавдар, арпа ва маккажўхори учун амал қилади.

Шакар ва донни экспорт қилишда ушбу маҳсулотларни Россиядан ташқарига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун, шунингдек, халқаро транзит ташувлар доирасида олиб чиқиш мумкин бўлади", — дея таъкидлайди ҳукумат.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика