1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия ҳалокатга учраган самолёт учун AZAL'га 1 млрд рубль суғурта пули тўлади

Жабрланган йўловчилар ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳам 358 млн рубль компенсация берилган.

Россия ҳалокатга учраган самолёт учун AZAL'га 1 млрд рубль суғурта пули тўлади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, «АльфаСтрахование» суғурта компанияси Озарбайжон ҳаво йўллари (AZAL)га Ақтау яқинида ҳалокатга учраган самолёт учун тўлиқ суғурта тўловини амалга оширди. Компания 1,003 млрд рубль (12,34 млн доллар)ни тўлаб берди. Бу ҳақда The Times of Central Asia хабар берди.

 

Шунингдек, ҳалокатда жароҳатланган ва ҳаётдан кўз юмган йўловчиларнинг оилаларига 358,4 млн рубль (4,4 млн доллар) миқдорида компенсация берилди. 62 йўловчидан 46 нафари — 7 россиялик, 35 озарбайжонлик, барча 3 қирғизистонлик ва 1 қозоқ фуқароси суғурта тўловини олди.

 

Россия ТИВ баъзи ОАВда тарқалган «компенсациялар тўланмади» деган иддаоларни қатъиян рад этди. Вазирлик бу гапларни «ҳақиқатга зид бўлган миш-мишлар ва томошабинларда ҳиссий реакция уйғотишга қаратилган уриниш» деб баҳолади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 25 декабрда Боку–Грозний йўналишидаги Embraer 190 самолёти қулаб тушиб, 38 киши вафот этган эди. Боку мазкур фожиа учун Россия ҳаво мудофаасини айблаган, воқеа юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика