Россия миграция қоидаларини бузган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳуқуқий мақомини қонунийлаштириш ёки мамлакатни тарк этиш учун бир ой муддат берди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Расмий маълумотларга кўра, хорижликлар 2025 йил 10 сентябргача миграция хизматига мурожаат қилиб, қолиш учун қонуний асосларни расмийлаштириши лозим. Ушбу талаб июн ойи ўрталарида рўйхатга олинган 800 мингдан ортиқ шахсга тааллуқлидир.
Вазирлик огоҳлантиришича, белгиланган муддатдан кейин ҳуқуқий мақомни тартибга солиш имконияти бўлмайди.


