Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик аёл уйига меҳмон бўлиб келган ҳамюртини пичоқлади. Бу ҳақда «Газета.СПБ» хабар берди.
9 апрель куни кечқурун 44 ёшли гумонланувчи истиқомат қилувчи хонадонида содир бўлган. Спиртли ичимликларни истеъмол қилганидан сўнг, аёл ва унинг 45 ёшли меҳмони ўртасида жанжал келиб чиққан, бу вақтда аёл унга пичоқ билан бир неча марта жароҳат етказган.
Гувоҳлар қонга беланган эркакни пайқаб, тез ёрдам чақиришган. Бўйин, қўл, оёқ ва думба қисмидаги жароҳатлар билан оғир аҳволда шифохонага етказилган. Гумонланувчи 11 апрель қўлга олинган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз бергани маълум қилинганди.


