Жаҳон

Россияда мигрантлар учун янги хизмат йўлга қўйилиши кутилмоқда

Россия ИИВ миграция масалалари бўйича Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дмитрий Демиденко мигрантларни воситачилар хизматидан фойдаланмасликка чақирди.

Россияда мигрантлар учун янги хизмат йўлга қўйилиши кутилмоқда

 

Мигрантлар муаммо туғилган пайтда улар нима қилишлари мумкинлиги ҳақида маълумот берадиган хизматни яратиш устида иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда Россия ИИВ миграция масалалари бўйича Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дмитрий Демиденко маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, Миграция бош бошқармаси сайтида зарурий вазиятлар деб аталувчи алоҳида хизмат пайдо бўлади.

 

“Биз нима қилишни хоҳлаяпмиз? Фуқаролар, жумладан, Қирғизистон фуқаролари мурожаатлари асосида қўлланма пайдо бўлади, масалан, қабул қилувчи томон мени миграция рўйхатига қўйишни истамаса, нима қилишим керак ва шунга ўхшаш ҳолатларда. Икки ойдан сўнг бу хизматни ишга туширишни режалаштиряпмиз”, — деди Демиденко Sputnik Қирғизистон билан суҳбатда.

 

Шунингдек, у кўплаб саволлар, жумладан, вақтинчалик ёки доимий мақомни расмийлаштириш билан боғлиқ масалаларга оид маълумот бошқарма сайтида мавжудлигини эслатди.

 

Демиденко мигрантларни воситачилар хизматидан фойдаланмасликка чақирди, чунки чув тушишлари мумкин.

 

custom img

Францияда ўрмон ёнғинлари сабаб 275 киши ҳибсга олинди

Мамлакатда юз берган 10 та ёнғиндан 9 таси инсон омили сабабли келиб чиққан.

custom img

Ҳамас тўлиқ қуролсизланишга рози бўлди — Трамп

АҚШ президенти қуролсизлантириш бўйича “тарихий келишув”га эришилганини маълум қилди.

custom img

Покистондаги кўмир кони қулаб, 34 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга метан газининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига Ироқ ҳудудидан ҳужум қилгани айтилмоқда

Манбаларга кўра, операциялар Ироқдаги Эронга яқин қуролли гуруҳлар билан ҳамкорликда ташкил этилган.

custom img

Уфада Ўзбекистон фуқароси дарёда чўкиб кетди

У чўмилиш тақиқланган ҳудудда кучли оқимни енга олмаган.

custom img

Германияда жазирама оқибатида 10 мингга яқин киши вафот этди

Жазирама энг кўп кексалар ва сурункали касалликларга чалинган фуқаролар ҳаётига таъсир кўрсатган.

custom img

Япониядаги кучли зилзила қурбонлари сони 34 нафарга етди

Қурбонлар орасида бир нафар Ветнам фуқароси ҳам бор.

custom img

Арманистон ҳукумати истеъфога чиқади — Пашинян

2 августдан янги парламент фаолият бошлайди, шундан сўнг Арманистонда янги ҳукумат шакллантирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"