1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияда мигрантлар учун тиббий суғурта олиш талаблари кучайтирилди

Бепул тиббий ёрдам олиш учун чет элликлар камида беш йил Россияда қонуний ишлаши талаб қилинади.

Россияда мигрантлар учун тиббий суғурта олиш талаблари кучайтирилди

 

Россия президенти Владимир Путин меҳнат мигрантлари учун мажбурий тиббий суғурта (МТС) полислари бериш муддатини уч йилдан беш йилга оширувчи қонунни имзолади дейди Интерфах нашри. Эндиликда мамлакатда қонуний ишлаётган чет эллик фуқаролар (юқори малакали мутахассислар бундан мустасно) бепул тиббий ёрдамдан фойдаланиш учун Россияда камида беш йил меҳнат стажига эга бўлиши лозим. Фавқулодда вазиятлар бундан мустасно.

 

Қонун Россия бюджети шакллантирилишида тақдим этилган ташаббуслар пакетининг бир қисми сифатида қабул қилинди ва мамлакатда соғлиқни сақлаш хизматларининг самарадорлигини оширишга қаратилган.

 

Давлат Думаси спикери Вячеслав Володиннинг таъкидлашича, ушбу ўзгартириш муҳожирлар ва соғлиқни сақлаш тизими ўртасидаги низоларни камайтиришга, шунингдек, мамлакат бюджетини барқарорлаштиришга хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика