Жаҳон

Россияда ўзбекистонлик аёл “Шойгунинг жияни” сифатида фуқароларни алдади

27 ёшли аёл ўзини Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгунинг жияни сифатида кўрсатиб, фуқаролардан криптоинвестиция лойиҳасига сармоя киритишни сўраган.

Россияда ўзбекистонлик аёл “Шойгунинг жияни” сифатида фуқароларни алдади

Московада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 27 ёшли, асли ўзбекистонлик Шерйехон Усмоновани (кейин фамилиясига ўзгартириб, ўзини Шерйе Шойгу деб таништирган) йирик миқдордаги фирибгарликда гумон қилмоқда. У ўзини Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгунинг жияни сифатида кўрсатиб, фуқаролардан криптоинвестиция лойиҳасига сармоя киритишни сўраган.

 

ТАСС агентлиги хабар беришича, гумон қилинувчи аёл ва унинг турмуш ўртоғи 100 миллион рублдан ортиқ маблағни алдов йўли билан қўлга киритганликда айбланмоқда. Улар инвестиция орқали юқори даромад ваъда қилиб, фуқаролардан катта суммада пул тўплаб, кейин изсиз ғойиб бўлган.

 

Жабрланувчилар адвокати Саид Ярахмедов маълум қилишича, тергов жараёнида зарар миқдори икки бараварга ошиши, яъни 200 миллион рублга еткинчи мумкин.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Россия Жиноят кодексининг 159-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят ишини қўзғатиш масаласини кўриб чиқмоқда. Ҳозирда гумон қилинувчи шахслар қидирувда бўлиб, уларнинг хорижга чиқиб кетгани эҳтимоли ўрганилмоқда.

custom img

Эрондаги вазият Марказий Осиёда энг кўп Тожикистонга таъсир қилиши мумкин

2025 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон Эрондан 600 млн долларлик маҳсулот импорт қилган.

custom img

Можтабо Хоманаий марҳум отаси томонидан тайинланган амалдорларни лавозимида қолдирди

Фармонга кўра, улар ишларини давом эттириб, марҳум Али Хоманаийдан олган кўрсатмаларига амал қилиши лозим.

custom img

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши 23 мартгача узайтирилди

Чекловлар АҚШ–Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик фонида жорий этилган.

custom img

Трамп Минобдаги мактаб ҳужуми бўйича АҚШ жавобгарлигини рад этди

Вашингтон ҳужум сабабларини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.

custom img

Нетаняхунинг ўлими рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Видеода қаҳва идишидаги суюқлик ҳаракат қилмаган ва миқдори камаймаган.

custom img

БААда Эрон ҳаво ҳужумлари оқибатида беш фуқаро ва икки ҳарбий ҳалок бўлди

Яна 145 киши турли даражадаги жароҳат олган.

custom img

Рим папаси Эрон билан уруш Худо томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақидаги фикрларни танқид қилди

Шунингдек, у томонларни ўт очишни тўхтатиб, минтақадаги зўравонликка барҳам беришга чақирди.

custom img

Яқин Шарқдаги уруш саратонни даволаш учун зарур дорилар таъминотини хавф остига қўйди

Дори-дармонларини етказиб беришдаги кечикишлар саратонга чалинган беморларда касалликнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"