1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияда ўзбекистонликлар учун туристик карталар жорий этилади

Улар Мир тизимидаги виртуал ҳисоблар ёрдамида тўловларни амалга оширишлари мумкин бўлади.

Россияда ўзбекистонликлар учун туристик карталар жорий этилади

Россияда Ўзбекистондан ташриф буюрган фуқаролар тўлов учун фойдаланадиган туристик картани яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» агентлигига Россия Давлат думаси туризм қўмитаси раҳбари Цангаджи Тарбаев маълум қилди.

 

Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасидаги сайёҳлик салоҳияти тақдимотида депутат Россияга кирувчилар орасида ўзбекистонликлар энг катта гуруҳни ташкил этишини таъкидлади.

 

Товар ва хизматлар учун тўлов мамлакатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда муҳим ўрин тутади, дея қўшимча қилди у.

 

Россия эмитентлари томонидан қўлланилаётган «Мир» тўлов тизими “халқаро аргументлар туфайли” Ўзбекистонда ишламаяпти. Томонлар нақд пульсиз ҳисоб-китоблар учун имкониятлар яратиш устида ишламоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика