Жаҳон

Россияга бир қарич ҳам ер берилмайди — Зеленский

Украина раҳбари мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги музакара учун очиқ мавзу эмаслигини айтди.

Россияга бир қарич ҳам ер берилмайди — Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат ҳеч қачон ўз ерларини Россияга бермаслигини қатъий таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Украина ҳудуди фақат украин халқига тегишли ва унинг бир қарич қисми ҳам “босқинчига совға қилинмайди”.

 

“Украинлар ҳеч кимга ер бермайди. Биз босқинчига ер совға қилмаймиз. Бу ҳақдаги жавоб Конституциямизда аниқ ёзилган — ҳеч ким бундан четга чиқа олмайди”, — деди Зеленский мамлакат телевидениесидаги мурожаатида.

 

Президентнинг бу сўзлари АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ва Россия раҳбари Владимир Путин ўртасида Украина иштирокисиз бўлиб ўтган эҳтимолий музокаралар фонида айтилди. Зеленский бундай келишувларни “тўлиқ ноқонуний” ва “тўхтовсиз жанговар ҳаракатларга туртки берувчи омил” деб атади.

 

“Бу урушни тугатиш керак — лекин уни Украина эмас, Россия тугатиши лозим. Биз ўз еримиз учун курашишдан тўхтамаймиз”, — деди у.

 

Шунингдек, Украина раҳбари мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги музакара учун очиқ мавзу эмаслигини, ҳар қандай келишув Украина иштирокисиз қабул қилинса, у ҳақиқий тинчликка хизмат қилмаслигини билдирди.

custom img

Эрон уруш оқибатида етказилган зарарни 270 млрд долларга баҳоламоқда

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарар ЯИМнинг 60 фоизига тенг.

custom img

АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида Эронда 4000 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган

Можаро давомида 100 мингдан ортиқ уй вайрон қилингани ва ўн минглаб одамлар жароҳат олган.

custom img

Исроилда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди

Қуддус, Тел-Авив ва Ҳайфада минглаб фуқаролар кўчаларга чиқди.

custom img

БАА ҳаво ҳудуди тўлиқ очилди

Қарор хавфсизлик ва операцион ҳолат тўлиқ ўрганилгач қабул қилинган.

custom img

АҚШ Кубага нисбатан куч ишлатиш эҳтимолини муҳокама қилмоқда — Politico

Бироқ ҳозирча асосий эътибор дипломатик босимга қаратилган.

custom img

Нобел тинчлик мукофоти совриндори Наргис Моҳаммади Эрон қамоқхонасидан шифохонага ётқизилди

Инсон ҳуқуқлари фаоли ҳушидан кетиш ҳолатларидан сўнг касалхонага ётқизилган, оиласи Теҳронга кўчиришни талаб қилмоқда.

custom img

АҚШ Ғазодаги инсонпарварлик миссиясини ёпади

Қарор Трампнинг минтақавий тинчлик ташаббусидаги муваффақиятсизликлар фонида қабул қилинган.

custom img

АҚШ давлат қарзи илк бор иқтисодиёт ҳажмидан ошиб кетди

Қарз даражаси 2030 йилга бориб 108 фоизга етиши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"