Жаҳон

АҚШ Ғазодаги инсонпарварлик миссиясини ёпади

Қарор Трампнинг минтақавий тинчлик ташаббусидаги муваффақиятсизликлар фонида қабул қилинган.

АҚШ Ғазодаги инсонпарварлик миссиясини ёпади

 

Қўшма Штатлар Исроилда жойлашган Фуқаролик-ҳарбий мувофиқлаштириш маркази (СМСС) фаолиятини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур марказ Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳни мониторинг қилиш ҳамда Ғазога гуманитар ёрдам етказишни мувофиқлаштириш билан шуғулланган.

 

Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги манбаларга таяниб хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, қарор АҚШ президенти Доналд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича тинчлик ташаббуси доирасидаги жараёнлар мураккаблашгани фонида қабул қилинган. Сулҳ келишувига қарамай Исроил томонидан ҳарбий ҳаракатларнинг давом этиши ҳамда ҲАМАС томонидан қуролсизланиш бўйича келишувларнинг бажарилмагани вазиятни мураккаблаштиргани қайд этилган.

 

Режага мувофиқ, СМСС функциялари АҚШ бошчилигидаги Халқаро барқарорлаштириш гуруҳи таркибига ўтказилади. Шу билан бирга, америкалик ҳарбий хизматчилар сони 190 нафардан 40 нафаргача қисқартирилади, уларнинг ўрнини эса бошқа давлатлардан келган фуқаролик мутахассислари эгаллаши режалаштирилмоқда. Марказнинг номи Халқаро Ғазони қўллаб-қувватлаш маркази сифатида ўзгартирилиши эҳтимоли ҳам қайд этилган.

 

Дипломатик манбалар қайта ташкил этиш жараёни мавжуд вазиятга сезиларли ўзгариш киритиши борасида шубҳа билдирмоқда.

 

Шунингдек, Ғазода сулҳ кучга кирганидан бери Ғазода 800 дан ортиқ фаластинликлар ва тўрт нафар Исроил аскари ҳалок бўлган, 2 миллион аҳоли эса оммавий равишда кўчишга мажбур бўлаётгани таъкидланган.

 

Аввалроқ The Guardian нашри манбаларга таяниб , Доналд Трамп маъмурияти Ғазо секторининг жанубида тахминан 140 гектар майдонни эгаллаган ҳарбий база қуришни режалаштираётгани ва бу база Халқаро барқарорлаштириш кучлари (ISF) учун операциялар маркази бўлиб хизмат қилишини хабар қилган эди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"