Жаҳон

АҚШ Кубага нисбатан куч ишлатиш эҳтимолини муҳокама қилмоқда — Politico

Бироқ ҳозирча асосий эътибор дипломатик босимга қаратилган.

АҚШ Кубага нисбатан куч ишлатиш эҳтимолини муҳокама қилмоқда — Politico

 

Politico нашрининг хабар беришича, Трамп маъмурияти Куба ҳукуматига нисбатан куч ишлатиш эҳтимолини муҳокама қилмоқда, бироқ ҳозирча асосий устувор йўналиш сифатида дипломатик босим сақланиб қолмоқда.

 

Манбаларга кўра, Оқ уй ичида “кинетик куч” — яъни ҳарбий усулларни қўллаш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. Шунга қарамай, АҚШ маъмурияти Куба ҳукуматини иқтисодий ва сиёсий йўналишда ён беришга ундаш, жумладан давлат корхоналарини хусусийлаштириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда интернет инфратузилмасини кенгайтириш каби дипломатик механизмларга аҳамият бермоқда.

 

Нашрга кўра, Кубага нисбатан сиёсий босимда Флорида штатидаги кубалик-америкалик диаспора ҳам муҳим роль ўйнамоқда. Улар Трамп маъмуриятига Куба коммунистик тизимига нисбатан кескинроқ чоралар кўриш бўйича босим ўтказиб келмоқда.

 

Шу билан бирга, АҚШ расмийлари ҳозирги сиёсий ёндашувни “босим ва дипломатия уйғунлиги” сифатида баҳоламоқда ва вазиятнинг ривожланиши бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини таъкидлашмоқда.

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Шунингдек, Украина АҚШдан Patriot ракеталарини бир ой муддатга етказиб беришни сўраган ва бунинг учун тўлов қилишга тайёрлигини билдирган.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.