Жаҳон

АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида Эронда 4000 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган

Можаро давомида 100 мингдан ортиқ уй вайрон қилингани ва ўн минглаб одамлар жароҳат олган.

АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида Эронда 4000 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган

Абдул Мажид Ҳаким Илоҳи маълум қилишича, АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши амалга оширилган ҳарбий ҳаракатлар оқибатида камида 4000 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган. Бу ҳақда у журналистларга берган баёнотида таъкидлаган.

 

Унинг сўзларига кўра, уруш давомида тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга ҳам зарбалар берилган. Натижада кенг кўламли вайронагарчилик юзага келиб, 100 мингдан ортиқ турар жой бинолари зарар кўрган ёки бутунлай вайрон бўлган. Шунингдек, 40 мингдан зиёд фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олгани қайд этилган.

 

Вакилнинг билдиришича, ҳужумлар давомида ижтимоий ва муҳим инфратузилма объектлари ҳам жиддий талафот кўрган. Хусусан, 50 дан ортиқ шифохона ва 25 та олий таълим муассасасига зарар етказилган.

 

Бундан ташқари, айрим таълим муассасалари, жумладан, икки марта қизлар бошланғич мактабига ҳужум қилингани ва 175 нафар бола вафот этгани таъкидланган.

 

У шунингдек, кўприклар, жамоат жойлари, илмий лабораториялар ва бошқа муассасалар вайрон қилинганини, бу эса мамлакат инфратузилмасига сезиларли зарар етказганини қайд этган.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳарбий қарама-қаршилик жорий йилнинг 28 февраль куни бошланган. АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши зарбалар берилганидан сўнг, Эрон томони ҳам жавоб чораларини кўрган. Натижада минтақада кескинлик кучайиб, кенг кўламли ҳарбий тўқнашувлар юзага келган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"