Ўзбекистон

Оҳангаронда ИИБ ходимини педофилияликда айблаган йигит 7 суткага қамалди

18 ёшли фуқаро ижтимоий тармоқларда тарқатган ёлғон маълумоти учун жазоланди.

Оҳангаронда ИИБ ходимини педофилияликда айблаган йигит 7 суткага қамалди

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида ички ишлар органи ходимини асоссиз равишда педофилияликда айблаб, ёлғон ахборот тарқатган 18 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, мазкур шахс ижтимоий тармоқларда видео тарқатиб, ички ишлар ходимини вояга етмаган қизга нисбатан ноқонуний ҳаракатларда айблаган.

 

Ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида у ички ишлар бўлимига чақирилган. Бироқ фуқаро ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, бино ҳудудида жанжал кўтарган.

 

Ўтказилган суриштирувлар давомида фуқаро ўзи тарқатган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини тан олган.

 

Суд қарорига кўра, ушбу шахс ҳамда унинг икки нафар шеригига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 194 ва 195-моддалари асосида 7 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан қўшимча тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Жумладан, ички ишлар ходимини қасддан обрўсизлантириш, интернет орқали ёлғон ахборот тарқатиш ҳамда транспорт воситасига зарар етказиш ҳолатлари бўйича текширув олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"