Жаҳон

Эрон уруш оқибатида етказилган зарарни 270 млрд долларга баҳоламоқда

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарар ЯИМнинг 60 фоизига тенг.

Эрон уруш оқибатида етказилган зарарни 270 млрд долларга баҳоламоқда

Эрон ҳукумати АҚШ ва Исроил билан юзага келган ҳарбий қарама-қаршиликлар оқибатида мамлакат инфратузилмасига етказилган зарар миқдорини баҳолаш жараёнини давом эттирмоқда. Бу ҳақда Эрон ҳукумати вакили Фотима Муҳажироний Азад Iran телеграм каналига маълум қилган.

 

Маълум қилинишича, тахминан 40 кун давом этган ҳарбий ҳаракатлар натижасида Эрон инфратузилмасига етказилган зарар дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 270 миллиард долларни ташкил этмоқда. Мазкур рақам тўғридан-тўғри ва билвосита йўқотишларни ўз ичига олган бўлиб, якуний эмаслиги таъкидланган.

 

Эрон ҳукумати вакили Фотима Муҳажироний қайд этишича, зарар кўлами якуний баҳолашлар натижасида янада ортиши мумкин.

 

Таҳлилларга кўра, ушбу зарар мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийб 60 фоизига тенг келади. Маълумот учун, Эроннинг ЯИМ ҳажми тахминан 450 миллиард доллар атрофида баҳоланмоқда.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.