Жаҳон

Руминияда 30 йил ичидаги энг йирик сув тошқини содир бўлмоқда

Сув тошқинидан энг кўп туз кони зарар кўрган.

Руминияда 30 йил ичидаги энг йирик сув тошқини содир бўлмоқда

Руминияда сўнгги 30 йил ичидаги энг кучли сув тошқинлари мамлакатнинг бир нечта ҳудудларига жиддий зарар етказмоқда. 2025 йил 29 май куни ёғган кучли ёмғирлар натижасида Ботошани, Ковасна ва Брасов вилоятларида ўнлаб аҳоли пунктлари сув остида қолди, юзлаб одамлар эвакуация қилинди.

 

Сув тошқинидан энг кўп зарар кўрган ҳудудлардан бири — Трансилванияда жойлашган "Праид" туз конидир. Бу ерда нафақат туз қазиб олинади, балки сайёҳлар учун кўнгилочар парк, тиббий марказ ва ер остида қурилган ибодатхона ҳам мавжуд. Корунд сойининг тошиб кетиши коннинг ишлаб чиқариш ва туристик қисмларига ҳам сув киришига сабаб бўлди. Ер остидаги тўғон сув босимига дош бера олмай қулаб тушгани айтилди.

 

Мутасаддилар туз захиралари сувда эриб кетиши, шунингдек, маҳаллий аҳоли даромадсиз қолиши мумкинлигидан хавотирда. Айни пайтда расмийлар сув сатҳининг тушишини кутиб, тиклаш ишларини бошлашга ҳозирланмоқда. Венгрия ҳукумати эса қўшниларига ёрдам таклиф қилган.

custom img

Эрдўғон Яқин Шарқдаги урушни тўхтатишга чақирди

Туркия президентининг таъкидлашича, Эрондаги можаронинг кучайиши бутун минтақада вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши мумкин.

custom img

АҚШ Green Card лотереяси қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда

Ўзгаришлар 2026 йил 10 апрелдан кучга кириши ва DV-2027 лотереясига таъсир қилиши кутилмоқда.

custom img

Эрон президенти можарони тугатиш учун АҚШ ва Исроилдан товон пули талаб қилди

Шунингдек, Эроннинг қонуний ҳуқуқлари тан олиниши ва халқаро хавфсизлик кафолатлари берилиши керак.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг оёғи сингани ва енгил жароҳатлар олгани маълум бўлди

Эрон расмийси янги олий раҳнамонинг жароҳат олганини тасдиқлади.

custom img

Россияда Crocus City Hall'га ҳужум қилганларга умрбод қамоқ жазоси тайинланди

2024 йилда Crocus City Hall'га уюштирилган террорчилик ҳужуми оқибатида камида 145 киши ҳалок бўлган эди.

custom img

Исроилнинг зарбалари оқибатида Байрутда саккиз киши ҳалок бўлди

Исроилнинг ушбу ҳужуми суиқасд сифатида баҳоланмоқда.

custom img

АҚШнинг кейинги нишони Россия бўлади — Россия Коммунистик партияси раиси

Депутатнинг айтишича, Форс кўрфазида содир бўлаётган воқеалар Америка империализмининг ниқоблари олиб ташланганини кўрсатмоқда.

custom img

Эрон режими қулаш хавфи остида эмас — АҚШ разведкаси

Эрон режимининг барқарорлиги сақланса, уруш АҚШ хоҳлагандек якунланмаслиги мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"