Ўзбекистон

“Сағбон” подстанциясидаги техник ишлар сабаб электр узилишлари кутилмоқда

Олмазор туманида 23 декабргача электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин.

“Сағбон” подстанциясидаги техник ишлар сабаб электр узилишлари кутилмоқда

 

Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган “Сағбон” подстанциясида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий йилнинг 19–23 декабрь кунлари айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинча узилишлар кузатилиши мумкин.

 

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати маълумотига кўра, 110/35/10 кВ кучланишли «Сағбон» подстанциясида модернизация дастури доирасида янги ўрнатилган электр қурилмаларини ишга тушириш, синов-созлаш ишларини хавфсиз олиб бориш ҳамда юкламани барқарор тақсимлаш мақсадида қисқа муддатли узилишлар эҳтимоли мавжуд.

 

Хусусан, Олмазор туманининг «Аҳил», «Бўстонобод», «Ғалаба», «Гулсарой», “Ислом ота”, «Истиқлол», «Мояриқ», «Олтинсой», «Пахта», «Қичқириқ», «Табассум», «Тепагузар», «Умид», “Янги Тошкент”, «Ёшлик» ҳамда «Элпарвар» маҳалла фуқаролар йиғинларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин.

 

Шунингдек, таъмирлаш ишлари белгиланган муддатдан олдин якунланиши эҳтимоли ҳам борлиги қайд этилди.

custom img

“INSON” филмининг иккинчи сони премьераси бўлиб ўтади

Янги фильм Қорақалпоғистондан бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум уч нафар боланинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

custom img

Тошкентда Lacetti ва Matiz тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"