Самарқандда 16 ёшли қиз бурун операцияси сабаб вафот этди
Ҳозирда ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Cамарқандда мактаб ўқувчиси бурун операцияси сабаб вафот этди.
Маълумотларга кўра, 16 ёшли қиз нафас олишда қийналаётгани сабабли вилоят марказий шифохонасига мурожаат қилган. Шифокорлар эса унга жарроҳлик амалиётини ўтказиш кераклини айтган. Операциядан кейин беморнинг саломатлиги ёмонлашган ва у вафот этган.
“Соат 11 ларда операцияга олиб киришди. Кутдим, лекин операция давом этаётганини, набирам ҳали ҳушига келмаганини айтишди. Тахминан бир ярим соат ўтгач, операция бўлимига бир гуруҳ шифокорлар аппарати билан кириб келишди. Шундан сўнг неварамни кислородга уланган замбилда олиб чиқишди”, - дейди марҳуманинг бувиси “Zamon” дастурига берган интервьюсида.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Zamon.uz'га маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







