Ўзбекистон

B2 сертификатига эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

Тегишли сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари билан меҳнат шартномасини бекор қилишни назарда тутувчи қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

B2 сертификатига эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

 

Ўзбекистонда B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишни назарда тутувчи қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

 

Лойиҳага кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорининг 9-бандига қўшимча норма киритилиши режалаштирилган. Унга асосан, умумий ўрта, ўрта махсус ҳамда профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган, белгиланган малака талабига мос сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари билан меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилиниши мумкин.

 

Қайд этилишича, амалдаги қарорда хорижий тил ўқитувчилари учун B2 даражадаги сертификат талаби мавжуд бўлсада, мазкур талабни бажармаган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки уни ишдан четлаштириш бўйича аниқ ҳуқуқий асос назарда тутилмаган.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этиш мақсадида тегишли ўзгартиришларни таклиф қилмоқда. Аввалроқ, 2026 йил 13 январда вазирлик томонидан умумий ўрта таълим мактаблари ходимларининг малака тавсифларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруқ ҳам қабул қилинган.

 

Мазкур ҳужжат лойиҳаси 12 августга қадар жамоатчилик муҳокамасида бўлади.

Дрон орқали аниқланган қонунбузилиш: Бухорода ноқонуний қум-шағал қазиб олиш тўхтатилди

Дрон орқали аниқланган қонунбузилиш: Бухорода ноқонуний қум-шағал қазиб олиш тўхтатилди

Мутахассислар томонидан табиатга етказилган зарар 8,9 миллиард сўмга баҳоланди.

1000 доллар қарз, 10 минг долларлик тилхат: Тошкент вилоятида гумонланувчи қамоққа олинди

1000 доллар қарз, 10 минг долларлик тилхат: Тошкент вилоятида гумонланувчи қамоққа олинди

У фуқароларга берган қарзидан 10 баравар кўп пул талаб қилганликда гумонланмоқда.

“Муваффақиятли” операция ҳар доим ҳам пул берилганини англатмайди — Марказий банк

“Муваффақиятли” операция ҳар доим ҳам пул берилганини англатмайди — Марказий банк

Банкоматлардан пул ечиш билан боғлиқ низоларни холисона кўриб чиқиш бўйича банклар ва тўлов ташкилотларига талаблар эслатилди.

Режали таъмирлаш ишлари: Тошкентнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Режали таъмирлаш ишлари: Тошкентнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Ҳудудларда электр тармоқларига техник хизмат кўрсатиш сабабли вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: айрим ҳудудларда ҳарорат 7 даражагача совуқ бўлади

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: айрим ҳудудларда ҳарорат 7 даражагача совуқ бўлади

Айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши, шимолий ва тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Тошкент аҳолиси учун янгилик: иситиш мавсуми бошланиш санаси белгиланди

Тошкент аҳолиси учун янгилик: иситиш мавсуми бошланиш санаси белгиланди

Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, 2026–2027 йилги иситиш мавсуми доирасида пойтахтда хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик бериш босқичма-босқич бошланади.

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевни Қасим-Жомарт Тоқаев кузатиб қўйди.

Ўзбекистон Президенти Иордания Подшоҳи билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Иордания Подшоҳи билан учрашув ўтказди

Учрашувда икки давлат ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.